Product Summery
Асарни ўқиш давомида бир қатор саволлар ўртага ташланади: Юсуф алайҳиссалом қудуқда кечирган тунларида нима ҳис қилди? Ака-укаларининг ҳасадини қандай қабул қилди? Мисрга қул қилиб олиб кетилганида бу ҳолатга қандай муносабатда бўлди? Зулайхо фитнаси қаршисида ўзини қандай тутди? Маҳкумликда ўтган йиллар Юсуф алайҳиссаломни қандай тарбиялади? Яъқуб алайҳиссалом оғир ҳижронга қандай сабр қилди? Узоқ йиллардан кейинги учрашув Юсуф алайҳиссалом, отаси ва ака-укалари учун қандай кечди?